Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан Акциядорлик жамияти балансида бўлган 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ва линияларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
⚡️ Жумладан, «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари ҳам назорат кўригида аниқланган камчиликлар тасдиқланган режага асосан, махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.
Мисол учун, 220 кВ кучланишли «Иштихон» подстанциясининг 220 кВ очиқ тақсимлаш қурилмаси ва ундан чиқувчи линияларда жорий таъмир ва синов ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, 220 кВ кучланишли «Каттақўрғон» подстанциясида АТ-2 трансформаторининг киритгичини ювиш ишлари, «Самарқанд» подстанциясида контакт қизишларнинг олди олинди.
Бундан ташқари, мутахассислар трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ҳамда бошқа ҳимоя тизими ва техник-муҳандислик меъёрий кўрсаткичларини доимий назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда.
⚡️Шу билан бирга, линияларнинг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, қушлар қўнишига қарши мосламалар ҳолати таъмирланиб, янги мосламалар ўрнатилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда. Шунингдек, юқори кучланишли электр тармоқларининг таянч устунларини мустаҳкамлаш, линияларнинг контакт бирикмаларидаги қизишларни аниқлаш ва бартараф этиш каби ишлар ҳам бажарилмоқда.
Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлиш учун