2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Магистрал электр тармоқлари назорат кўриги самарадорлигини ошириш мақсадида учувчисиз аппарат (дрон) қурилмасидан фойдаланилмоқда
  • 19.06.2025
  • 35

Иссиқ об-ҳаво шароити туфайли электр энергия истеъмоли сезиларли ошган ва электр қурилмалар ўта юклама билан ишлаётган бир пайтда, юқори кучланишли подстанция электр қурилмалари ҳамда магистрал электр тармоқларини навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказиш самарадорлигини ошириш мақсадида, Акциядорлик жамияти мутахассислари учувчисиз аппарат (дрон) қурилмасидан кенг фойдаланишмоқда.

⚡️Эслатиб ўтамиз, учувчисиз учадиган қурилма (дрон) — 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари ўтган мураккаб рельефли ҳудудларини назорат кўрикдан ўтказиш, авария ҳолатлари юз берганда қисқа вақт ичида носозлик сабабларини аниқлаш ва бошқа техник-муҳандислик ҳамда лойиҳалаштириш ишларида фойдаланилади.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 6 июлдаги ПҚ–307-сон қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган “2022–2023 йилларда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари томонидан янги инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича амалга ошириладиган аниқ устувор лойиҳалар рўйхати”нинг 261-бандида танлов асосида ташаббускор маблағлари ҳисобига магистрал электр тармоқларини эксплуатация қилиш жараёнида тажриба тариқасида учувчисиз қурилмалардан (дрон) фойдаланиш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

https://t.me/minenergy_uz/16792

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/6679

https://podrobno.uz/cat/tehnp/v-uzbekistane-drony-vyshli-inspektirovat-podstantsii-i-linii-elektroperedachi-video/

https://uza.uz/uz/posts/elektr-tarmoqlarini-nazorat-qilishda-dron-texnologiyalari-qollanilmoqda_732721

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati