Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан Акциядорлик жамияти балансида бўлган 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ва линияларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан амалга оширилаётган назорат кўриги жараёнлари акс эттирилган.
Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги подстанцияларда мавжуд трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ҳамда бошқа ҳимоя тизими ва техник-муҳандислик меъёрий кўрсаткичларини доимий назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажарилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «БУХОРО МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг