2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Магистрал электр тармоқлари навбатчи бригадаларининг тунги таъмирлаш-созлаш ишларидан лавҳалар
  • 21.06.2025
  • 11

#24_соатлик_туну_кун_навбатчилик_асосида
#Энергетиклар_хизматда

✔️ Магистрал электр тармоқлари навбатчи бригадаларининг тунги таъмирлаш-созлаш ишларидан лавҳалар

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан назорат кўриклари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 35 /6 кВ кучланишли «Қибрай» подстанциясида 4ООО кВа қувватли трансформаторни, нуқсон аниқланганидан сўнг, бошқа 4000 кВа қувватли трансформаторга алматиштириш тунги амалиёти акс этган.

Подстанциялар хизмати мутахассислари Тошкент вилоятида жойлашган подстанцияларда мавжуд трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Эски ускуна ҳамда жиҳозлар янги ва замонавийларига алмаштирилмоқда.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati