Аввал хабар берганимиздек “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ балансидаги 35–110–220 ва 500 кВли подстанциялар ва электр узатиш линияларида режали таъмирлаш ишлари босқичма-босқич давом этмоқда. Ҳозирда Урганч туманидаги 35/10 кВ кучланишли «Қишлоқ» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Таъмирлаш ишлари доирасида:
❇️ Подстанцияда мавжуд бўлган куч трансформаторлари диагностикаси ва техник кўрикдан ўтказилмоқда;
❇️ Юқори кучланишли ажратгичлар, ўлчов трансформаторлари ва бошқа электр ускуналари тозалаш ва созлаш ишлари бажарилмоқда;
❇️ Автоматика ва реле ҳимояси тизимлари синовдан ўтказилиб, зарур созлаш ишлари олиб борилмоқда.
⚡️ Ушбу ташкилий ишлардан кўзланган мақсад битта — ҳудудда электр таъминотининг ишончлилигини ошириш ва узлуксизлигини таъминлаш.
Маълумот ўрнида: Бошқа энергетика объектларидаги таъмирлаш-созлаш ишлари ишлари белгиланган график асосида давом этмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!