⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида туну кун фаолият юритадиган навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқларида режага мувофиқ назорат кўриклари ўтказилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан амалга оширилаётган таъмирлаш-созлаш жараёнлари акс эттирилган.
Мисол учун, мутахассислар Музрабод туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Хошман» подстанциясининг Т-1 трансформатор қурилмасидаги электр ускуналари ва релели ҳимоя тизимига оид жиҳозларни жорий таъмирлашмоқда. Шунингдек, подстанциядаги бошқа ускуна ва жиҳозларнинг техник-муҳандислик кўрсаткичларини доимий назоратга олиш бўйича тегишли амалиётлар бажарилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” АЖ филиали каналига обуна бўлинг!