Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистраль электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан Акциядорлик жамияти балансида бўлган 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ва линияларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, “Ўзбекистон МЭТ" АЖнинг 2025 йил 30 январдаги 14-сонли буйруғига асосан 2025 йил 1 февралдан 1 октябргача атроф-муҳит ва эстетик ҳолатини яхшилаш бўйича кўрик ойлиги талабларига биноан ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магисртал электр тармоқлари» филиали Линиялар хизмати мутахассислари юқори кучланишли электр тармоқларида амалга оширилаётган мавсумий ишлари акс этган.
Мисол учун, Чирчиқ ҳаво линияси участкаси ходимлари томонидан 110 кВ кучланишли Л-Турон -1 ҳаво тармоғига белгиланган меёрдан ошиқ яқинлашган дарахт шоҳларидан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/ToshkentMET_Axborot