«Ўзбекистон» радиоканалининг FM.103.1 тўлқинларида эфирга узатилган «Жараён» эшиттиришида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларининг телеграм каналлари очилгани ҳақида ахборот берилди.
⇒ Маълумот ўрнида: Юридик ва жисмоний шахслар билан узвий ахборот алмашинувини такомиллаштириш ҳамда оммавий ахборот ва жамоатчилик билан ишлаш ҳажми сезиларли даражада ошаётгани сабабли, Ахборот хизмати фаолиятини такомиллаштириш учун Акциядорлик жамияти тасарруфида 14 та магистрал электр тармоқларининг телеграм каналлари ишга туширилганланлиги ҳамда ушбу каналлар орқали подстанция ва линияларда олиб борилаётган жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари ҳақида маълумотлар берилиб борилиши хусусида фикр-мулоҳазалар баён этилган.
Радиобошловчи — журналист Дилором Худойбердиева.
✍️ Дастурни журналист Ўроль Пардаев тайёрлаган.
Марҳамат, радиомулоқот дастури билан танишинг!
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати