Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан Акциядорлик жамияти балансида бўлган 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ва линияларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, “Ўзбекистон МЭТ" АЖнинг 2025 йил 30 январдаги 14-сонли буйруғига асосан 2025 йил 1 февралдан 1 октябргача атроф-муҳит ва эстетик ҳолатини яхшилаш бўйича кўрик ойлиги талабларига биноан ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магисртал электр тармоқлари» филиали Подстанция хизмати мутахассислари энергетика объектларида амалга оширилаётган мавсумий таъмирлаш ишлари акс этган.
Мисол учун, Пискент ҳамда Оққўрғон подстанция ходимлари томонидан 35/10 кВ кучланишли подстанциялардаги трансформаторлар мойларни алмаштириш ва контактларни текшириш каби ишларни олиб боришмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/ToshkentMET_Axborot