2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Тармоқ илмий-техник кенгаши
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ жамоаси Тошкент давлат техника университети тадқиқотчисини “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиби бўлгани билан табриклайди
  • 18.07.2025
  • 31

✅Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2024 йил 6 январдаги топшириғига асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети «Энергетика» факультети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2025 йил учун мўлжалланган «Йўл харитаси»нинг  тегиш бандларга биноан 2025 йил давомида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассислари ва соҳа фахрийларининг профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар билан учрашувлар, маҳорат дарслари, илмий-амалий семинарлар ва спорт тадбирлари ўтказиб келмоқда.

Ёдингизда бўлса, 2025 йил 27 июнь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ катта мажлислар залида Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А. Исақулов ҳамда ёшлар ўртасида “Раҳбар ва ёшлар” очиқ мулоқот учрашуви болиб ўтган ва унда Тошкент давлат техника университети «Энергетика» факультети талабалари ҳам тақдирланган эди. Шунингдек, спорт мусобақаларимизда ҳам олий муассаса талабалари бевосита иштирок этишади.

Яқинда "Ёшлар куни" муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон ва қарорларига асосан бир гуруҳ фаол ёшлар давлат мукофоти ва медаллари билан тақдирланди. Улуғвор ютуқлар қаторида университети тадқиқотчиси Худобердиев Шавкатжон Нурмат ўғли “Мард ўғлон” давлат мукофотига сазовор бўлди.

Шавкатжон Худобердиев эришган ютуқлар:

✅2022 йил Беруний номидаги Давлат стипендияси соҳиби;
✅Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси аъзоси;
✅75 млн сўмлик стартап лойиҳаси билан ғолиб;
✅МДҲ миқёсидаги танловда олтин медаль соҳиби;
✅«Течновайс» технологик марафонининг Республика босқичи ғолиби (15 млн сўм);
✅“Илм-фан фидокори” эсталик нишони соҳиби;
✅50+ илмий мақола ва илмий-амалий конференциялар иштирокчиси;
✅“Нур Шавкат” инновацион корхонаси асосчиси — 20 га яқин ёш иш билан таъминланган;
✅Куч трансформаторларини ёнғин ва портлашдан ҳимояловчи қурилма бўйича Ўзбекистон Республикаси патенти соҳиби (ИАП 20200011 005108);
✅“Ўзбекистон конституциясининг 30 йиллиги” эсталик нишони соҳиби;
✅Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси соҳиби;
✅ “Green Start” дастури доирасида 60 млн сўмлик грант ғолиби;
✅ Давлат раҳбари иштирокидаги йиғилишда инновацион ишланмасининг тақдимоти;
✅ “Бўлажак олим” танловида 915 млн сўмлик йирик грант эгаси.

⚡️«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ жамоаси Тошкент давлат техника университети тадқиқотчиси Ш.Н. Худобердиевнинг илмий фаолиятида улкан зафар тилакфуди. Шавкатжон Нурмат ўғли, келгуси изланишларингизда доимо омад, соғлик, бардавом ютуқлар ва порлоқ марралар сизга ҳамроҳ бўлсин!

▶️ Манба 

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati