⚡️ Аввал хабар берганимиздек, электр энергияси истеъмоли кескин ошган давр оралиғида Тошкент шаҳри ва вилоятининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчилар электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Бу, айниқса, бу юқори ва паст кучланишли тармоқларнинг ўтказувчанлик қобилиятидан ортиқроқ юкламага дуч келиши ва тизимда реактив қувватни меъёрда ушлаш билан боғлиқ бўлиб, мазкур масалалар электр энергетика умумтизимини ривожлантириш, янги тармоқ ва подстанциялар қуриш билан бевосита боғлиқдир.
☄️ Мисол учун, Тошкент иссиқлик электр станциясини 220 кВ кучланишли «Келес» (Тошкент шаҳри) ҳамда «Феруз» (Сирдарё вилояти) подстанциялари билан боғловчи магистраль тармоқлар юкламаси — реактив қувват истеъмолининг юқори суръатларда ўсиб бориши туфайли истеъмолнинг юқори чегаравий қийматидан ортишига сабаб бўлмоқда. Айни пайтда мазкур ҳолат сабабли айрим исътемолчилар (27 МВт) тармоқдан узилган бўлиб, уларни таъминловчи линияларга кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.
Ушбу ҳолат тизим диспетчерлари томонидан ростланиб, меъёрий кўрсаткичлар келгунига қадар, аниқроғи тармоқда содир бўлиши мумкин бўлган йирик аварияларнинг олдини олиши учун лозим амалиётларни бажариш зарурияти туфайли содир бўлаётганини яна бир бор таъкидлаб ўтамиз.
❗️Ҳурматли истеъмолчилар, тизим ташкилотлари томонидан электр таъминоти барқарорлиги учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.
☄️ Хусусан "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти балансидаги энергетика объектлари генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга етказиб бериш бўйича 24/7 режимида иш ташкил қилинган. Тармоқдан узилган истеъмолчилар тармоғига кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.
Юзага келган вақтинчалик ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати