2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
Диққат эълон! “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали бўш иш ўринларига танлов эълон қилади!
  • 25.07.2025
  • 8

1️⃣ Бўш иш ўрни: Ҳисобчи лавозими (1 нафар).

❗️ТАЛАБЛАР:

♦️ Маълумоти: Олий маълумотли;
♦️ Иш тажрибаси: Бухгалтерия соҳасида камида 3 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши, ҳисобчи лавозимида ишлаган бўлиши;
♦️ Тилларни билиши: Давлат тили ва рус тилларни мукаммал билиши зарур (инглиз тилини билиш устунлик беради).

⇒ Қўшимча талаблар:

♦️ Соҳага талуқли бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари; Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойшларидан хабардор бўлиш;
♦️ Бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти (БҲМС);
♦️ Янги счётлар режаси бўйича бухгалтерия проводкани билиши;
♦️  Банк, молия ва солиқ органлари билан бевосита ишлаш тажрибаларига эга бўлиш;
♦️ Таъминотчилар, пудратчилар, буюртмачилар, истеъмолчилар, шунингдек кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоб-китобларни юритишни ва ташкилотлар билан ўзаро таққослаш далолатномалари тузишни, молиявий фаолият ҳисоботларини ўз вақтида тайёрлаш,   бирламчи ҳужжатларни қабул қилиш ва назоратини амалга оширишни ва бошқалар.
♦️ Компьютер саводхонлиги (мукаммал): Microsoft office, 1C ,E-Kontrakt,  Didox дастурларида ишлашн мукаммал билиш лозим.

2️⃣ Бўш иш ўрни: Ходимлар билан ишлаш гуруҳи ходими  (1 нафар).

❗️ТАЛАБЛАР:

♦️ Олий маълумотли;
♦️ Ходимлар билан ишлаш гуруҳи тузилиши, функция, вазифа ва ваколатларии;
♦️ Меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни расмийлаштириш тартиби; 
♦️ Ходимларнинг ҳисобини юритиш. Меҳнат дафтарчаси. Шахсий ҳужжатлар йиғмажилди; 
♦️Компьютер саводхонлиги (мукаммал): Microsoft office дастурларида ва ЯММТ электрон платформаларида ишлашни мукаммал билиш лозим;
♦️ Меҳнат қонунчилиги, соҳага тааллуқли меъёриий ҳужжжатлар билан ишлаш;
♦️ Камида 3 йил иш стажига эга бўлиши.

Онлайн резюме 

Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари»  рукнида.

Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.

❗️Номзодлар маълумотларини қуйидаги электрон почта орқали топшириш мумкин:

E-mail:   jizzax@uzbekistonmet.uz

❇️ МАНЗИЛ: Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Сангзор маҳалласи, Sh.Rashidov кўчаси 90-А уй.

☎️ Мурожаат учун: +998-72-224-56-43.

⏺️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
⏺️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.

Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️ «ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг ⇒

t.me/JizzaxMET_Axborot