Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан Акциядорлик жамияти балансида бўлган 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ва линияларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали Подстанция хизмати мутахассислари энергетика объектларида амалга оширилаётган мавсумий таъмирлаш ишлари акс этган.
Мисол учун, Тошкент вилоятида жойлашган объектлар: Чирчиқ шаҳри — 35/6 кучланишли «Чирчиқ»подстанциясида Марказий сув хавзаси электр қурилмаларда жорий тамирлаш ишлари олиб борилди. Аниқланган камчиликлар бартараф этилди; Оққўрғон тумани — 110/35/10 кучланишли «Алимкент» подстанция ҳудудини бегона ўтлардан тозалаш ва электр қурилмалардаги ёзувларни янгилаш ишлари олиб борилди; Ўртачирчиқ тумани — «Ўрта-чирчиқ» подстанцияси ҳудудни тозалаш ишлари олиб борилди.
Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун