Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 декабрдаги 844-сонли қарори асосида «ҲЭТ» АЖ Жиззах ҳудудий филиали балансидан “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали балансига қабул қилинган 110/35/10 кВ кучланишли «Даштобод» ва «Зомин» подстанциялардаги куч трансформаторларнинг юкламалари меъёридан ошганлиги сабабли юқори қувватлисига алмаштириш ишлари қуйидагича режа асосида бажарилмоқда:
• 2025 йил 16-17 август кунлари 110/35/10 кВ кучланишли «Даштобод» подстанциясида ТДТН-25000/110 русумли Т-2 куч трансформаторини ТДТН-40000/110 русумли куч трансформаторига алмаштириш;
• 2025 йил 18 август куни 110/35/10 кВ кучланишли «Зомин» подстанциясида ТДТН-16000/110 русумли Т-1 куч трансформаторини ТДТН-25000/110 русумли куч трансформаторига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
☄️ Бундан ташқари, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.
Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати