2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли подстанцияларда 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ишлари давом эттирилмоқда
  • 18.08.2025
  • 23

Осиё тараққиёт банки маблағлари жалб қилган ҳолда Андижон вилоятида 2023-2026 йилларда "Рақамли трансформация ва тақсимлаш тармоғининг барқарорлигини ошириш" лойиҳаси бўйича Асака тумани «Бирдамлик» МФЙ да жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли «Асака» подстанциясида 2 та 15 МВА қувватли трансформатор ўрнига 2 та  40 МВА қувватли трансформатор ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Модернизация ишлари якунлангандан сўнг 4 та йирик истеъмолчилар: "Асака тиббиёт бирлашмаси", "Асака телеком бўлими", Асака тумани деҳқон бозор, тижорат банклари ва 375 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ҳамда 22372 дан ортиқ аҳоли хонадонлари барқарор электр энергияси билан таъминланади.

☄️ Бундан ташқари, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан  шуғулланади.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот xizmati 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали 

t.me/AndijonMET_Axborot