2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: Подстанцияларда аккумуляторлар кунлик кўрикдан ўтказилмоқда
  • 19.08.2025
  • 18

“Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 35–110 ва 220 кВ кучланишли подстанцияларда электр таъминотининг узлуксизлигини таъминлашда муҳим бўлган аккумуляторлар ҳолати мунтазам назорат қилинади.

✍️ Кунлик кўрик давомида:

♦ Заряд даражаси текширилади;

♦ Қурилмалар ишончлилиги баҳоланади;

♦ Хизмат муддати ва хавфсиз ишлаш шароитлари кузатиб борилади.

 Бу эса фавқулодда вазиятларда ҳам подстанциянинг ишончли ишлашига ёрдам беради.

☄️ Бундан ташқари, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

t.me/XorazmMET_Axborot