2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ: Техник-муҳандислик назорати ўрганишларида аниқланган камчиликлари бартараф этилди
  • 19.08.2025
  • 19

2025 йил 5 август куни “Жиззах МЭТ” филиали тасарруфидаги 110/35/10 кВ «Даштобод» подстанцияда ходимларнинг иш жараёни «Ўзэнергоинспекция» Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишларда аниқланган камчиликлари бартараф этилди.

Подстанциядаги ТДТН-25000/110 русумли Т-2 куч трансформатори ўрнига ТДТН-40000/110 русумдаги куч трансформаторини ўрнатиш ҳамда таъмирлаш ишлари хавфсизлик техникаси қоидаларига асосан ташкил этилиб, ходимларга тегишли йўл-йўриқлар ўтказилди.

⚠️ Жавобгар шахсларга, такроран камчиликлар аниқланган тақдирда уларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

✅ Бажарилган ишлар натижасида, 110/35/10 кВ «Даштобод» подстанциясида ТДТН-25000/110 русумли Т-2 куч трансформатори ўрнига ТДТН-40000/110 русумдаги куч трансформаторини ўрнатиш ишлари якунига етказилди ва қўшимча 15,0 МВА заҳира қуввати яратилди. Подстанциянинг жами қуввати 65,0 МВАни ташкил этади.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг ⇒ 

t.me/JizzaxMET_Axborot