✍️ "Хоразм магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги подстанцияларда электр жиҳозларини мавсумга тайёрлаш ишлари белгиланган график асосида тизимли равишда олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 декабрдаги 844-сонли қарори асосида «ҲЭТ» АЖ Хоразм ҳудудий филиали балансидан “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали балансига қабул қилинган 35/10 кВ кучланишдаги «Соҳибкор» подстанциясининг электр қурилмаларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
⚙️ Мазкур техник хизматлар:
• Электр қурилмаларининг узлуксиз ва ишончли ишлашини таъминлайди;
• Фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади;
• Энергия таъминотида барқарорликни мустаҳкамлайди.
Бажарилган ишлар техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилди.
110/35/10 кВ кучланишли «Қўнғирот» подстанциясида мойли ўчиргичлар кўрикдан ўтказилиб камчиликлар бартараф этилмоқда.
Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ