2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ: 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ишлари давом эттирилмоқда
  • 20.08.2025
  • 10

✍️ "Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиалида томонидан Элликқалъа тумани «Қилчиноқ» ОФЙ да жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Қилчиноқ» подстанциясида 4 МВА қувватли трансформатор ўрнига 10 МВА қувватли трансформатор ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Модернизация ишлари якунлангандан сўнг: «Қилчиноқ», «Дўстлик», «Сарибай», «Тоза-боғ», «Амиробод» ОФЙҳамда  «Навбаҳор», «Қошқора», «Тўртдевор», «Барҳаёт» МФЙ ҳудудларида яшовчи аҳоли ва тадбиркорлар барқарор электр энергияси билан таъминланади.

✍️  Бундан ташқари, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан  шуғулланади.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

каналига аъзо бўлиш учун 

 t.me/QoraqalpogistonMET_Axborot