2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига 24/7 иш режимида пухта тайёргарлик кўрмоқда
  • 25.08.2025
  • 33

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Юқори кучланишли ҳаво тармоқлари хизмати ходимлари томонидан электр энергиясини генерация (ишлаб чиқариш) жараёнидан тақсимловчи қурилмаларга етказиб бериш барқарорлигини таъминлаш ҳамда электр тармоғидаги носозликлар ва узилишларни олдини олиш мақсадида 110 кВ кучланишли «Ҳақулобод-2» ҳаво тармоғидан шаҳобчаланувчи «Қўғай» ҳаво тармоғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан жорий таъмирлаш ишлари акс этган. Таъмирлаш ишлари давомида, мутахассислар шикастланган тармоқ элементларини алмаштириш амалиётларини бажаришди.

Бундан ташқари, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни  бажаришмоқда. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ "НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг 

https://t.me/NamanganMET_Axborot