⚙️ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ "Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 35/10 кВ кучланишли «Порлитау» подстанциясидаги куч трансформаторида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, мутахассислар куч трансформаторини тозалаш ва электр қурилмаларини созлаш амалиётларини бажаришди.
⚡️ Барча ишлар меъёрий талабларга мувофиқ ва хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда бажарилди.
Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июнь санасидан бошлаб «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385,7 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ўтказилди.
Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун