✍️ «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонида 35/6 кВ кучланишли «Регистон» подстанциясида трансформаторнинг (Т-2) юқори кучланиш тарафидаги ВТ-2-6 ва ВТ-2-35 ҳамда тақсимловчи ТС-2-6 қурилмаларида жорий таъмирлаш ва релели шимоя тизимини текшириш ишлари олиб борилди.
Мазкур ишлар ускуналарнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, электр энергияси истеъмолчиларига сифатли ва ишончли етказиб бериш мақсадида амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июнь санасидан бошлаб «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385,7 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ўтказилди.
Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун