2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Дўстлик» подстанциясидаги куч трансформатори юқори қувватлисига алмаштирилди
  • 11.09.2025
  • 15

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида «ҲЭТ» АЖ Жиззах ҳудудий филиали балансидан “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали балансига қабул қилинган 110/35/10 кВли «Дўстлик» подстанциясидаги куч трансформаторининг юкламалари меъёридан ошганлиги сабабли юқори қувватлисига алмаштириш ишлари олиб борилди.

2 кун давомида подстанциясида ТДТН-16000/110 русумли Т-2 куч трансформаторини ТДТН-25000/110 русумли куч трансформаторига алмаштирилди.

Барча ишлар меъёрий талабларга мувофиқ ва хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда бажарилди.

✍️ Бундан ташқари, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati  

❗️ «ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг ⇒  t.me/JizzaxMET_Axborot