Аввал хабар берганимиздек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Дадажон Айнақулович Исақуловнинг навбатдаги “Раҳбар ва ёшлар” форматидаги учрашуви қашқадарёлик ёш муҳандис кадрлар иштирокида ўтказилди.
Тадбир давомида Акциядорлик жамияти бошқаруви раисига 20 дан зиёд турли йўналишларга доир саволлар берилди, ёш муҳандислар ўзларини қизиқтирган мавсуларга оид саволларга батафсил жавоблар олишди.
⁉️ Мисол учун, мамлакатимиздаги электр энергетика тармоғнинг генерация қувватлари, магистрал электр тармоқлари ва подстанцияларга оид модернизация-реконструкция лойиҳалари, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-созлаш ишлари, тақсимловчи тармоқлардаги масалалар ва уларнинг ечимлари, шунингдек, актив ва реактив қувват, диспетчерлик марказларининг фаолияти, физика ва механика фанига оид билимлар, энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғига оид адабиётлар, малака ошириш курслари, қайта тайёрлов марказлари, хорижий тажриба ва инновацион ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш, мавжуд тармоқларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, шу билан бирга, учрашувда қайта тикланувчи энергия манбаларига оид масалалар қизғин муҳокама этилди.
⚡️ Тадбир сўнгида ўзининг меҳнат ва таҳсил олиш фаолиятида юқори натижаларга эришган ёшлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Сўнг тадбир иштирокчилари билан эсдалик учун фотосуратлар муҳрланди.
Эслатиб ўтамиз, Ахборот ҳамкоримиз — Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот xizmati