“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида молиялаштирилаётган «Саримой» қайта улаш пунктини 500 кВ подстанциясига ўзгартириш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида тендер танлови учун таклифлар қабул қилинмоқда. Барча қизиқиш билдирган ташкилотлар иштирок этиши мумкин.
Қуйида батафсил маълумотлар келтирилган:
Лойиҳа номи |
«Саримой» қайта улаш пунктини |
ЙТТБ лойиҳасининг рўйхатга олинган рақами |
52874-сон кредит шартномаси |
Мамлакат |
Ўзбекистон |
Буюртмачи |
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ |
Электрон харидлар порталининг рўйхатга олиш рақами |
39422558 |
Харид тури |
Етказиб бериш ва қурилиш-монтаж ишлари (тайёр ҳолда топшириш шарти билан) |
Харид усули |
Икки босқичли очиқ тендер |
Сектор |
Энергетика |
Эълон тури |
Икки босқичли тендер савдоларида иштирок этиш таклифи |
Эълон нашр қилинган сана |
12/09/2025 12:45 Лондон вақти билан 12/09/2025 16:45 Тошкент вақти билан |
Эълон қилинган сана |
12/09/2025 13:00 Лондон вақти билан 12/09/2025 17:00 Тошкент вақти билан |
Эълон ёпилиш санаси |
22/10/2025 11: 00 Лондон вақти билан 22/10/2025 15: 00 Тошкент вақти билан |
1. Молиялаштириш ҳақида маълумот
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЙТТБ) кредит маблағларидан иқтисод қилинган қисмини ишлатишни режалаштирмоқда.
2. Харид фаолияти ҳақида маълумот
Тендер савдолари Банкнинг харид сиёсати ва қоидалари асосида ўтказилади, бунда ташкилотларнинг ҳар қандай мамлакатдан иштироки рухсат этилади (агар тендер ҳужжатларида бошқача кўрсатилмаган бўлса). Харид фаолиятининг тўлиқ тавсифи ҳужжатларда мавжуд бўлиб, Банкнинг электрон харидлар порталида бепул тақдим этилади.
Харид ҳужжатларида қуйидаги маълумотлар бўлади:
• техник ва молиявий талабларнинг батафсил тавсифи;
• лойиҳа ҳақида маълумот;
• кутилаётган натижалар;
• иштирок этиш шартлари ва малака талаблари;
• шартноманинг режалаштирилган давомийлиги.
Харид жараёни ЭТТБ мижозлари учун Электрон харидлар портали (EBRD Client E-Procurement Portal, ECEPP) орқали амалга оширилади. Потенциал иштирокчилар қуйидаги ҳавола орқали харид жараёнига киришлари мумкин. Рўйхатдан ўтган иштирокчилар тизимга кириб ҳужжатлар билан танишишлари мумкин, рўйхатдан ўтмаганлар эса қисқа рўйхатдан ўтиш жараёнидан сўнг фойдаланишлари мумкин:
3. Буюртмачи билан боғланиш учун маълумотлар
Барча мурожаатлар Хабарлар маркази орқали юборилади
(EBRD Client E-Procurement Portal, ECEPP)
Алоқа учун шахс
Шуҳрат Бадалов
Ташкилот
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ
Манзил
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, 100084, Осиё кўчаси, 42-уй
Телефон
+998 99 856-56-92
Электрон почта
piu.sarimayextension500@gmail.com
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот xizmati