“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиалининг Юқори кучланишли ҳаво тармоқлари хизмати ходимлари томонидан электр энергиясини генерация (ишлаб чиқариш) жараёнидан тақсимловчи қурилмаларга етказиб бериш барқарорлигини таъминлаш ҳамда 220/110 кВ кучланишли ҳаво тармоқларидаги носозликлар ва узилишларни олдини олиш мақсадида 1 ва 2 занжирли, жами 17 та қуйидаги темир конструкцияли таянч устунларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди:
• 220 кВ кучланишли «Л-4-Ю», «Л-Обиҳаёт» электр узатиш тармоқларида;
• 110 кВ кучланишли «Микрорайон», «Трансформатор», «Ҳақулобод-1», «Ҳақулобод-2», «Темирйўл-1», «Темирйўл-1», «Жийдака» ва бошқа электр узатиш тармоқларида.
Ушбу жорий таъмирлаш иш жараёнига 55 нафар ишчи-ходимлар, шунингдек, махсус техника ва механизмлар жалб этилди.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан жорий таъмирлаш ишлари акс этган. Таъмирлаш ишлари давомида, мутахассислар шикастланган тармоқ элементларини алмаштириш ҳамда коррозияга қарши бўёқ қопламаси тортиш амалиётларини бажаришди.
Техник хизмат кўрсатиш жараёнида барча хавфсизлик меъёрларига қатъий амал қилинди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ "НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг