2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Д.А. Исақулов ва ёшлар учрашуви ёш муҳандислар учун унутилмас «маҳорат дарси» бўлди
  • 17.09.2025
  • 4

Аввал хабар  берганимиздек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Дадажон Айнақулович Исақуловнинг навбатдаги “Раҳбар ва ёшлар” форматидаги учрашуви самарқандлик ёш муҳандис кадрлар иштирокида ўтказилди.

Тадбир давомида Акциядорлик жамияти бошқаруви раисига 20 дан зиёд турли йўналишларга доир саволлар берилди, ёш муҳандислар ўзларини қизиқтирган мавсуларга оид саволларга батафсил жавоблар олишди. 

⁉️  Мисол учун, мамлакатимиз энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, электр энергетика тармоғнинг генерация қувватлари, магистарл электр тармоқлари ва подстанцияларга оид модернизация-реконструкция лойиҳалари, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-созлаш ишлари, тақсимловчи тармоқлардаги масалалар ва уларнинг ечимлари, шунингдек, актив ва реактив қувват, диспетчерлик марказларининг фаолияти, физика ва механика фанига оид билимлар, энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғига оид адабиётлар, малака ошириш курслари, қайта тайёрлов марказлари, хорижий тажриба ва инновацион ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш, хотин-қизлар масалалари, шу билан бирга, учрашувда қайта тилканувчи энергия манбаларига оид масалалар қизғин муҳокама этилди. 

⚡️ Тадбир сўнгида ўзининг меҳнат ва таҳсил олиш фаолиятида юқори натижаларга эришган ёшлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Сўнг тадбир иштирокчилари билан эсдалик учун фотосуратлар муҳрланди.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati