✍️ «Хоразм магистрал электр тармоқлари» филиали мутахасислари томонидан 110/10 кВ кучланишли «Қарақаш» подстанциясида мавжуд трансформатор қувватини ошириш бўйича режали ишлар олиб борилмоқда. Мазкур жараёнда илгари фойдаланиб келинган 10 МВА қувватли трансформатор ўрнига 16 МВА қувватли трансформатор ўрнатилмоқда.
Мазкур амалиёт натижасида подстанциянинг юклама кўтариш имконияти янада кенгайиб, истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш даражаси ошади.
Таъкидлаш жоизки, модернизация ишлари кечаю кундуз, тунги вақтларда ҳам узлуксиз олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, модернизация жараёнида хавфсиз иш шароитини яратиш мақсадида ушбу подстанциядан таъминланган линиялар вақтинча тармоқдан ажратилиб, истеъмолчиларга бошқа подстанциядан чиқувчи линиялар орқали («ҳалқалаш» усулида) босқичма-босқич кучланиш берилган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ