Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан Акциядорлик жамияти балансида бўлган 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ва линияларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли «Турон» ўчириб-ёқиш пункти мутахассислари томонидан 220 кВли В-Л-Саҳро-3 ўчиргичининг техник-профилактик ишлар олиб бориш жараёнлари акс эттирилган.
Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги 220 кВ кучланишли «Турон» ўчириб-ёқиш пунктидаги 220 кВли В-Л-Саҳро-3 ўчиргичининг техник-профилактик ишларни олиб борилиши келгусида авариявий ўчишларни олдини олади ҳамда электр қурилманинг ишончли ишлашини таъминлайди.
Шунингдек, қурилманинг созлиги 2025-2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда истеъмол ҳажми юқори бўлган даврда истеъмолчиларни узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан барқарор таъминлашда муҳим роль ўйнайди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «БУХОРО МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлинг