Жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 15:00да “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ жамияти биносида “Диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплексини (SCADA) жорий қилиш” инвестиция лойиҳаси доирасида иштирокчи компаниялар учун тендеролди (pre-proposal) маълумот алмашинув — брифинг йиғилиши ўтказилди.
Ушбу лойиҳа энергетика тизимида диспетчерликни замонавий технологиялар асосида рақамлаштиришни ўз ичига олиб, тизим орқали барча юқори кучланишли энергообъектлардаги маълумотлар жамланади, тизим орқали бошқарув ҳамда мониторинг қилиш имконияти яратилади.
Малакавий саралаш босиқичи натижаларига кўра қуйидаги компаниялар қисқа рўйхатга киритилган бўлиб, мазкур компания вакиллари йиғилишга ташриф буюришди.
№ |
Компания номи |
Мамлакат |
1 |
AK-AY ELEKTRIK DIS TIC. KOLL. STI. |
Туркия |
2 |
Kontrolmatik Teknoloji Enerji ve Muhendislik А.Ş. |
Туркия |
3 |
LS ELECTRIC CO., LTD. |
Жанубий Корея |
4 |
YEO Teknoloji Enerji ve Endüstri A.Ş. |
Туркия |
5 |
NARI Technology Co., Ltd. |
ХХР |
Мазкур йиғилишнинг асосий мақсади тендер давомила иштирокчиларда юзага келган саволларга жавоблар тақдим этиш орқали иштирокчиларнинг тендер таклифларини аниқликда тайёрлашлари учун имконият яратишдир. Учрашув давомида Акциядорлик жамиятининг тегишли мутахассислари биргаликда «Миллий диспетчерлик маркази» ДУК ҳамда Жаҳон банки техник консультантлари қатнашди.
Бугунги кунда тендер савдолари давом этаётган бўлиб, жорий йилнинг 10 октябрь куни иштирокчи таклифларининг техник қисми очилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, лойиҳа миллий диспетчерлик маркази учун 200 га яқин энергетика объектларни интеграция қилинадиган замонавий SCADA/EMS, WAMS, AGC даструий таъминот воситалари, подстанцияларда масофавий терминал блоки (Remote Terminal Unit) ва бошқарув-мониторинг тизимлари (Substation Control & Monitoring System) ўз ичига олиб, жорий қилиш 30 ой муддат давомида амалга оширилади.
Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўлими
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати