Бугун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида Жамият бошқаруви раиси ўринбосари Юлдашев Акбархон Аббосович бошчилигида халқаро рейтинг агентлиги S&P Global Ratings вакиллари – Давыдов Михаил Васильевич ва Грязнов Александр Александровичлар иштирокида муҳим учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда, шунингдек, асосий координатор ва таҳлилчи Брусинец Анна видеоқўнғироқ орқали онлайн тарзда қатнашди.
Мазкур учрашув 2025 йил сентябрь ойида имзоланган шартнома доирасида ташкил этилган бўлиб, компаниянинг кредит рейтингига қайта баҳолаш жараёнининг дастлабки босқичини бошлаб берди.
Ташриф давомида S&P Global Ratings вакиллари жамиятнинг молиявий ҳолати, инвестицион фаолияти, ликвидлик кўрсаткичлари, шунингдек, давлат энергетика секторидаги ўрни ва барқарор ривожланиш стратегияси билан батафсил танишдилар.
Учрашув очиқ савол-жавоб шаклида ўтказилиб, таҳлилчилар компания раҳбариятидан долзарб масалалар, келажакдаги инвестицион лойиҳалар ҳамда CAPEX ёндашувлари бўйича атрофлича маълумот олдилар.
Учрашувда, шунингдек, Finasia Capital LLC компанияси вакиллари ҳам иштирок этиб, Eurobond лойиҳаси доирасида жамият рейтинги ни янада мустаҳкамлаш ва инвесторлар ишончини ошириш бўйича амалий чоралар юзасидан таклифлар билан чиқишди.
Мулоқот якунида томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш, рейтинг баҳолаш жараёнларини такомиллаштириш, шунингдек, халқаро молия бозорларида Ўзбекистон энергетика тармоғининг ишончли ва барқарор имижини мустаҳкамлашга оид келажакдаги режалар ва стратегияларни муҳокама қилдилар.
Мазкуручрашув «Ўзбекистонмиллийэлектртармоқлари» АЖфаолиятидахалқаромиқёсдагиишончниянадаошириш, шаффофликвасамарадорликнитаъминлашсаримуҳимқадамбўлди.
Молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида юритиш бўлими
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати