2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда Осиё тараққиёт банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
  • 28.10.2025
  • 56

Тошкент, 2025 йил 28 октябрь

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида (ЎзМЭТ) Осиё тараққиёт банки (ОТБ) делегацияси билан учрашув ўтказилди.

Суҳбат давомида томонлар 2026 йил учун ҳамкорлик истиқболларини, жумладан, энергетика инфратузилмасини ривожлантириш, тармоқлар самарадорлигини ошириш ҳамда электр энергетикасида рақамли технологияларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

ЎзМЭТ раҳбарияти ОТБ билан узоқ муддатли ва самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик билдириб, энергетика соҳасининг барқарор ривожланиши йўлида ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Учрашув якунида томонлар қўшма ташаббусларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati