2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси фуқаролар мурожаати юзасидан шахсий қабул ўтказди
  • 04.11.2025
  • 14

Бугун, 2025 йил 4 ноябрь куни Акциядорлик жамиятининг маъмурий биносида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов фуқаролар шахсий қабулини ўтказди.

Бошқарув раиси қабулида бўлган фуқароларнинг электр тармоқларига уланиш учун техник шартлар, ишлаб чиқарувчи корхоналар сифатида ўз хизмат ва/ёки маҳсулотини таклиф этиш ҳамда бўш иш ўринларига ишга кириш истаги ортидан ёзган мурожаатлари муҳокама этилди, бошқа масалаларда ташриф буюрган фуқароларнинг мурожаатлари ҳам тингланди.

Қабул давомида Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси, Электр тармоқларига уланиш шўбаси, Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси, Ахборот хизмати ва мурожаатлар билан ишлашга масъул бошқарма вакиллари иштирок этишди.

Мурожаатчиларга Электр тармоқларига уланиш учун техник шартлар юзасидан изоҳ берилди, хизмат ёки маҳсулотларни харид қилиш тартиби тушунтирилди, бўш иш ўринлари юзасидан берилаётган эълонлар, эълонлар таркибида номзодларга қўйилаётган талаблар (лавозим вазифа-мажбуриятларига мувофиқ ҳолда) номзодлар билан суҳбат ўтказиш ва Комиссия хулосасига кўра ишга қабул қилиш жараёни ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati