
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (кейинги ўринларда - ОИИБ) томонидан молиялаштирилиши ва 2026-2030 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган “Ўзбекистоннинг барқарор энергия узатиш лойиҳаси” учун харидлар бўйича индивидуал мутахассисни (консультант) ишга қабул қилиш эълон қилинади.
► Харидлар бўйича индивидуал мутахассис
⇒ Мажбуриятлар:
• Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025 йил 11 февралдаги ПҚ-51-сон қарорига мувофиқ лойиҳани тайёрлаш доирасида лойиҳа концепциялари ва Лойиҳани баҳолаш ҳужжати (ЛБҲ) ишлаб чиқилиши учун консультант компанияни аниқлаш мақсадида ОИИБ тартиб – тамойиллари асосида тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва банк билан келишиш;
• Тендер савдолари доирасида “Лонг лист” ҳамда “Шорт лист” ҳужжатларини тайёрлаш;
• Келиб тушган таклифларни техник ҳамда иқтисодий жиҳатдан баҳолаш ва якуний баҳолаш ҳисоботларини тайёрлаш;
• Шартнома олди учрашувлар ташкил этиш ва шартномавий ишларни амалга оширишда кўмаклашиш.
Барча жараёнлар юзасидан “Ўзбекистон МЭТ” АЖга ҳисоботлар тайёрлаш.
► Номзодлар учун қўйиладиган талаблар:
• Номзод Бизнесни ташкил этиш, Қурилиш муҳандислиги, Иқтисодиёт таъминот занжир бошқаруви йўналишлари бўйича бакалавр дипломига эга бўлиши;
• ОИИБ ва бошқа халқаро молия институтлари билан ўхшаш лойиҳалар бўйича вазифалар ва ишларни бажаришда муваффақиятли тажрибага эга бўлиши (энг камида 3 йил);
• ОИИБ ва бошқа халқаро молия институтлари харидлар қоидалари ва йўналишлари юзасидан тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиши;
• Техник шарт ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқилиши юзасидан билим ва тажрибага эга бўлиши;
• Лойиҳага доир ишларни тўғри ташкил этиш қобилиятга эга бўлиши.
► Қўшимча талаблар:
• Компьютер дастурлари билан ишлаш бўйича саводхонликка эга бўлиши: Интернет, Электрон почталар, Виндовс Ворд, Эхсел, Асробат, Повер поинт.
• Рус ва инглиз тилларини мукаммал билиши.
► Иш шароитлари:
• Номзод тўғридан-тўғри акциядорлик жамиятига бўйсунади;
• Иш ҳақи ОИИБ грант маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Номзодлар томонидан тақдим этиладиган таклифларни қабул қилиш муддати - 14 календарь куни
Телефон: +998 90 392-36-66
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати