2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
FM.87.9: Мамлакатимиз юқори кучланишли подстанцияларида ўтган 10 йил давомида яратилган қўшимча ўтказувчанлик қуввати ҳақида ахборот берилди
  • 01.12.2025
  • 6

⚡️ «Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида эфирга узатилган «Ахборот» информацион дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти босқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби У.П.Урунов 2014–2024 йиллар давомида юқори кучланишли подстанцияларда яратилган қўшимча ўтказувчанлик қуввати ҳажмининг ўсиб бориш динамикаси ҳақида ахборот берди. 

Шунингдек, 2025 йил давомида магистрал электр тармоқлари — юқори кучланишли подстанцияларда режалаштирилган қўшимча ўтказувчанлик қуввати ҳажми (прогноз) маълум қилинди.

Радиобошловчи — Дилфуза Юсупова. Дастурни журналист Нилуфар Аҳмедова тайёрлаган.

2017–2024 йиллар давомида юқори кучланишли подстанцияларда яратилган қўшимча ўтказувчанлик қуввати 10102 МВА (мегаволт•ампер) ни ташкил этган. 2025 йил учун режа қилинган 2719 МВАни қўшиб ҳисоблаганда, яратилган ўтказувчанлик қуввати (жами) 12821 МВАни ташкил этади. 

⇒ ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 декабрдаги 844-сонли қарорига асосан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тизимидан қабул қилинган 35-110 кВ кучланишли подстанцияларда ҳам мавжуд қувват ҳажмини ошириш ишлари олиб борилмоқда, юклама билан ишлаётган куч трансформаторлари юқори қувватли электр ускуналарига алмаштирилмоқда. Бугунги кун ҳолатига 53 та подстанцияда жами 354 МВА қўшимча қувват яратилди.

2025 йил 1 июнь ҳолатига Акциядорлик жамияти балансида 51 780,1 МВА тўла қувватга эга 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли 1583 та подстанция ҳамда 37211,4 км узунликдаги 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли магистрал электр узатиш тармоқлари мавжуд. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati