2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Лойиҳалар
Ангор туманида қурилаётган буғ-газ электр станциясини юқори кучланишли электр тармоғига улаш инвестиция лойиҳаси
  • 18.02.2026
  • 7

Сурхондарё вилояти Ангор туманида қурилаётган 1500-1600 МВт қувватдаги буғ-газ электр станциясини  500-220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғига улаш инвестиция лойиҳаси тўғрисида маълумот.

Лойиҳани амалга оширишга асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПҚ-5193-сонли.

Лойиҳа қуввати:

Лойиҳа доирасида:

- 500 кВ “Сурхон” подстанциясининг 500 кВ очиқ тақсимлаш қурилмасида 500 кВ бир жамланма ячейка ўрнатиш ва 500 кВ очиқ тақсимлаш қурилмасини кенгайтириш лойиҳасини тўлиқ реле-ҳимоя панеллари билан биргалиқда ишга тушириш.

- 500 кВ “Сурхон” подстанциясидан “Ангор” буғ-газ электр   станциясигача 500 кВ кучланишли 26 км узунликдаги электр узатиш тармоғи қуриш.

- 500 кВ “Сурхон-Пули-Хумри” электр узатиш тармоғини “Ангор” буғ-газ электр станцияси 500 кВ очиқ тақсимлаш қурилмасигача 2х9 км узунликдаги қириш-чиқиш электр узатиш тармоғини қуриш.

- 220 кВ “Л-Наибобад-1” ва “Л-Наибобад-2” электр узатиш тармоғини “Ангор” буғ-газ электр станцияси 500 кВ очиқ тақсимлаш қурилмасигача 4х9 км узунликдаги қириш-чиқиш электр узатиш тармоғини қуриш.

- 220 кВ “Л-Аму-1” ва “Л-Аму-2” электр узатиш тармоқларини “Ангор” буғ-газ электр станцияси 500 кВ очиқ тақсимлаш қурилмасигача 2х9 км узунликдаги чиқиш электр тармоғини қуриш.

Лойиҳа жойлашган ҳудуд: Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон ва Ангор туманлари.

Лойиҳанинг молиялаштирилиши: Соҳа маблағлари ҳисобидан.

Лойиҳанинг амалга ошириш муддати: 2026 йил якунига қадар.

Амалга оширилган ишлар:

Лойиҳа институти –  “Sredazenergosetprojekt” АЖ билан шартнома тузилди.

Ҳозирги кунда қуриладиган электр тармоқлари кесиб ўтувчи ҳудудлар аниқланиб, трасса режаси тегишли ташкилотлар билан келишилган ва тасдиқланган.

Электр тармоқлари қурилиши учун техник топшириқлар тасдиқланган.

Лойиҳа корхонаси томонидан электр тармоқлари кесиб ўтувчи ҳудудда топографик ишлар амалга оширилмоқда.

 

Капитал қурилиш бошқармаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот xizmati 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati