2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Ҳисоботлар
АХБОРОТ ХИЗМАТИ: Акциядорлик жамияти фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаши — мажбурият ва масъулият
  • 20.02.2026
  • 45

Барча давлат идора ва ташкилотларида, шу жумладан энергетика тизими ташкилотларида ҳам ОАВ ҳамда жамоатчилик билан алоқаларда очиқлик принципига амал қилиши ҳамда ахборот хавфсизлиги йўналишида етарли билим-малакага эга бўлиши муҳим саналади.

Шу жумладан энергетика соҳаси вакиллари, хусусан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти мутахассисларида ҳам ОАВ ҳамда жамоатчилик вакиллари билан турли тадбир ва йиғилишларда ахборот алманишуви бўлиши амалиётда кузатилаётган ҳолат. Бугунги кундаги очиқлик сиёсати талаблари ҳар бир бошқарма, бўлим, хизмат, офис ва филиал раҳбарлари учун ўз ўрнида ахборот тақдим этишни тақозо қилади.

Мисол учун, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати томонидан 2019 йилда ташкил этилган ва ҳануз давом эттирилаётган “ЙИЛ САРҲИСОБИ” рукни орқали эълон қилиб борилаётган ҳисобот-маълумотномаларида Акциядорлик жамиятининг фаолияти, унинг эришган ютуқлар ва мавжуд камчиликларига доир ахборот билан танишиб бориш мумкин. Ҳисобот маълумотномалар таркибида истиқболдаги режалар ҳам тилга олинади.

ОЧИҚЛИК БЎЙИЧА МУҲИМ 6 ҚОИДА (манба)

Очиқлик, шаффофлик – бу турли қинғир йўллар билан мақсадга эришишга барҳам бериш, қора схемаларни амалга ошириш имкониятларини йўққа чиқариш деганидир.

Шаффоф тизимда коррупцияга ўрин бўлмайди. Ўхшатма тарзида айтадиган бўлсак, коррупция – қоронғуликда яшайдиган қон сўровчи мавжудот кабидир, шаффофлик, яъни ёруғликда у ўлади. Жамоатчилик эса очиқликнинг энг кучли назоратчиси ҳисобланади.

Хўш, жамоатчилик нималарни талаб қилиши мумкин?

1. Фуқаролар давлат органи фаолиятига оид маълумот билан танишиш ҳуқуқига эга

Фуқаролар, оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик фаоллари ва бошқалар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот билан танишиши мумкин, давлат органлари ва ташкилотлари эса уларнинг мазкур ҳуқуқларини таъминлаши керак.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот ҳисобланадиган маълумотларнинг рўйхати Қонун билан аниқ белгиланган. Уларнинг орасида ишлаб чиқилган қонунчилик ҳужжатлари, лойиҳалар, бўш иш ўринлари, очиқ ҳайъат мажлислари режалари ва ҳоказолар мавжуд.

2. Давлат органлари ОАВ сўровига 7 кунда жавоб бериши керак

Давлат органлари ва ташкилотлари ўз фаолиятига оид маълумотларни бир қанча усуллар билан кенг жамоатчиликка етказади: ахборотни эълон қилиш, веб-сайтга жойлаш, ҳамма кириши мумкин бўлган хоналарга ва жойларга жойлаштириш, сўровларга жавоб бериш ва ҳ.з.

Фуқаролар, оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик фаоллари ва бошқалар ўзларига керакли маълумотларни давлат органига сўров юбориш орқали олиши мумкин.

Бу сўров оғзаки, ёзма ёки электрон бўлиши мумкин. Мазкур сўров 15 кунда кўриб чиқилади, ОАВнинг сўрови эса 7 кунда кўриб чиқилади.

3. Мансабдорларнинг хизмат сафарларига оид маълумотлар очиқланиши керак

Қонунчиликда юқоридагиларга кўшимча тарзда барча давлат органлари, шу жумладан Ҳисоб палатаси, Марказий банк, суд ва прокуратура органлари, шунингдек, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар (давлат органлари ва ташкилотлари) томонидан очиқланадиган маълумотларнинг аниқ рўйхати тасдиқланган.

Мазкур рўхатга 40 турдаги маълумотлар киритилган бўлиб (тўлиқ рўйхат бу ерда), уларнинг орасида давлат харидларидан тортиб мансабдорларнинг хизмат сафаригача бўлган ахборотлар мавжуд.

Рўйхатда маълумотларни жойлаш манзили ва масъуллар батафсил кўрсатиб ўтилган. Асосий манзиллар Очиқ маълумотлар портали ҳамда давлат органларининг расмий веб-сайтлари ҳисобланади.

4. Йил якунлари бўйича ҳисобот бериш ташаббус эмас, талаб

Барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили 1 мартгача ўз фаолиятига оид ҳисоботни расмий веб-сайтларига жойлаштириб, 10 мартгача уни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш жойи ва вақти ҳақида хабар бериши керак.

1 апрелгача эса ҳисоботни КЕНГ ЖАМОАТЧИЛИК ИШТИРОКИДА муҳокама қилиш учун матбуот анжуманларини ўтказиши шарт.

5. Коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги хизматлар очиқликни таъминлашга масъул

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган талабларни мунтазам равишда бузаётган айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб боради.

6. Очиқликни таъминламаган мансабдорлар жавобгарликка тортилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2157-моддасида очиқлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Унга кўра давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

2025 ЙИЛ ЯКУНЛАРИ САРҲИСОБИ

Хулоса қилиб айтганда, давлат идора ва бошқарув органлари ўз фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаши мажбурий. Бу мажбурият ва масъулият бир неча қонун ҳужжатларида қай тартибда амалга оширилиши белгилаб берилган.

Мисол учун, “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили қайси санага қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни расмий веб-сайтларига жойлаштириши ҳамда қайси санагача уни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш жойи ва вақти ҳақида хабар бериши белгилаб қўйилган.

Акциядорлик жамиятининг 2025 йилги фаолияти юзасидан эълон қилинган «ЙИЛ САРҲИСОБИ» рукни остидаги ҳисобот-маълумотномалар якунланганини маълум қилади.

Марҳамат, «2025 йил САРҲИСОБИ» рукни орқали эълон қилинган ҳисоботлар билан танишинг:

✅ 2025 йил САРҲИСОБИ: АХБОРОТ ХИЗМАТИ ҲИСОБОТИ — 2025 йилда амалга оширилган ишлар қисқа сатрларда (1-сонли) / ✍️  Улуғбек Урунов, Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг матбуот котиби ― ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи https://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/7966

✅ 2025 йил САРҲИСОБИ: Корпоратив бошқарув принциплари асосида бошқаришга оид амалиётлар ҳисобот-маълумотномаси (2-сонли) / ✍️ Ёдгор Маннапов, Корпоратив муносабатлар ва активлар бўлими бошлиғи https://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8003

✅ 2025 йил САРҲИСОБИ: Ахборот хизмати томонидан қайд этилган мурожаатлар ва уларга берилган расмий муносабат (мурожаатчиларга юборилган жавоблар) /3-сонли/  ✍️  Улуғбек Урунов, Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг матбуот котиби ― ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи https://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8012

✅ 2025 йил САРҲИСОБИ: Юқори ташкилотлардан ва турли идора-корхоналардан келиб тушган 2278 та ҳамда турли ташкилотлардан юборилган 16040 та ҳужжатлар ўз вақтида раҳбар ва ижрочи ходимларга етказилиши таъминланди  (4-сонли) ✍️ Майсара Мирзараимова, Ишларни юритиш ва хўжалик бошқармаси бошлиғи  https://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8025

✅ 2025 йил САРҲИСОБИ: 2030 йилгача мўлжалланган рақамли стратегия дастури, корхонанинг мақсадли ИТ-архитектураси ва ИТ лойиҳалар портфели ишлаб чиқилди (5-сонли) ✍️ Баҳром Мавлонов, Трансформацияни амалга ошириш бўйича лойиҳа офиси бошлиғи https://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8027

✅ 2025 йил САРҲИСОБИ: Назорат ва мониторинг қилиш ҳамда масофадан туриб бошқариш мақсадида 1065 дона ақлли видеокузатув қурилмалари ўрнатилди (6-сонли) ✍️ Адизбек Шодиев, Рақамлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари https://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8030

✅ 2025 йил САРҲИСОБИ: Электр қурилмалари барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар режаси тўлиқ бажарилди (7-сонли) ✍️  Шамсиддин Кулибаев, Электр тармоқларидан фойдаланиш бош бошқармаси бошлиғи https://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8071

✅ 2025 йил САРҲИСОБИ: Ижтимоий кўмакка муҳтож ёки даволаниши эҳтиёжи юзага келган 490 га яқин ходимларга касаба уюшмасидан моддий ёрдамлар кўрсатилди (8-сонли) ✍️ Нодира Хидирова, Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси https://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8093

✅ 2025 йил САРҲИСОБИ: Магистраль электр тармоқларда олиб борилган лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж ишлари мувофиқлаштирилиб борилди (9-сонли) ✍️ Зафар Усмонов, Капитал қурилишбошқармаси бошлиғи https://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8120

✅ 2025 йил САРҲИСОБИ: Ягона электр энергетика тизимига қайта тикланувчи энергия манбаларини интеграция қилиш бўйича ишлар бажарилмоқда (10-сонли) ✍️ Бобуржон Муродов, Электр тармоқларини инновацион ривожлантириш бошқармаси бошлиғи https://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8130

✅ 2025 йил САРҲИСОБИ: Акциядорлик жамиятида трансформацияни амалга ошириш ҳамда рақамлаштириш бўйича бажарилган ишлар (11-сонли) ✍️ Фаррух Юнусхўжаев, Стратегик ривожлантириш, трансформация ва рақамлаштириш бош бошқармаси бошлиғи https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8207

✅ 2025 йил САРҲИСОБИ: Филиалда тасдиқланган режага асосан жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилди (12-сонли)  ✍️ Шерзод Камилов, «Фарғона магистраль электр тармоқлари» филиали директори https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8214

✅ 2025 йил САРҲИСОБИ: 2024/2025 йил куз-қиш мавсумида юклама билан ишлаган 35–110 кВ кучланишли подстанцияларда кенг кўламли ишлар бажарилди (13-сонли) ✍️ Бахтиёржон Обидов, «Андижон магистраль электр тармоқлари» филиали директори https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8227

✅ 2025 йил САРҲИСОБИ: Акциядорлик жамияти молиявий фаолияти тўғрисида ҳар ойлик маълумот ҳамда иқтисодий таҳлиллар тақдим этиб борилди (14-сонли) ✍️ Парда Хидиров, Иқтисодиёт ва режалаштириш бошқармаси бошлиғи https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8247

✅ 2025 йил САРҲИСОБИ: «Хоразм магистраль электр тармоқлари» филиалида режалаштирилган ишлар тўлиқ бажарилди (15-сонли) ✍️ Руслан Раджапов, «Хоразм магистраль электр тармоқлари» филиали директори https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8274

✅ 2025 ЙИЛ САРҲИСОБИ: Қўшимча равишда 35–110 кВ кучланишли подстанцияларга 13 нафар хизмат кўрсатувчи ходим ва электр монтёрлари ишга қабул қилинди (16-сонли) ✍️ Равшан Ибрагимов, “Наманган магистраль электр тармоқлари” филиали директори https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8285

✅ 2025 ЙИЛ САРҲИСОБИ: Модернизация дастури ва янги қурилиш доирасида 6 та подстанцияда жами 1 117 МВА қўшимча қувват яратилди (17-сонли) ✍️ Абдумалик Назиров, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8297

Улуғбек Урунов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари»  акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси