
Лойиҳани амалга оширишга асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2023 йил 9 ноябрдаги ПҚ-363-сонли қарори.
Лойиҳа мақсади: Тошкент, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона, Сурхондарё, Наманган, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида жисмонан ва маънан эскирган юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларини модернизация қилиш орқали саноат истеъмолчиларини ва аҳолини сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш ҳамда энергетика тизимининг ишончлилигини ошириш ҳисобланади.
Лойиҳа қуввати:
· 355,7 км узунликдаги электр узатиш тамоғларини модернизaция қилиш. Хусусан, Тошкент вилоятида (Л-19-23, Л-Ф-Ч, Л-Кс-А, Л-19-Д, Л-22-23), Қашқадарё вилоятида
(Л-К-К, Л-32-К, Л-32-М), Фарғона вилоятида (Л-7-Ф-1,2), Бухоро вилоятида (Л-Хамза-1), Сурхондарё вилоятида (Л-Д-Ш) ҳамда Самарқанд вилоятида (Л-ХК) электр узатиш тармоқлари.
· Тошкент шахридаги 220 кВли “Файзобод” ва “Зафар”, Наманган вилоятидаги
220 кВли “Оби-хаёт” ҳамда Навоий вилоятидаги 220 кВли “Зарафшон” подстанцияларда модернизaция ва қайта қуриш ишларини олиб бориш.
Молиялаштириш манбаси: Осиё тараққиёт банки маблағлари.
Лойиҳанинг амалга ошириш муддати: 2023-2027 йиллар.
Амалга оширилган ишлар:
Лойиҳа техник-иқтисодий асослари Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2023 йил 9 ноябрдаги ПҚ-363-сонли қарори билан тасдиқланган.
Лойиҳани молиялаштириш бўйича 2023 йил 24 ноябрда Осиё тараққиёт банки билан 4326-сонли Қарз битими имзоланган.
Лойиҳа доирасида электр узатиш тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича халқаро тендер савдолари якунларига кўра Бош пудратчилар “АСПМК-519” (Қозоғистон) ҳамда “Тожикгидроэлектромонтаж” ОАЖ (Тожикистон) компаниялари билан шартнома имзоланди.
Шунингдек, “Оби-хаёт” ва “Зарафшон” подстанцияларини модернизация қилиш бўйича “Ўзэлектроаппарат-Электрощит” АЖ (Ўзбекистон) компанияси билан ҳамда “Файзобод” ва “Зафар” подстанцияларини модернизация қилиш бўйича “Shandong Electrical Engineering & Equipment Group Co., Ltd” (Хитой) компанияси билан шартнома имзоланди.
Бундан ташқари, лойиҳа доирасида модернизация ва реконструкция ишларини халқаро даражада олиб боришни назорат қилиш бўйича “SMEC INTERNATIONAL PTY. LIMITED” (Aвстралия) хамлқаро консалтинг компанияси билан шартнома имзоланди.
Бугунги кунда Бош пудратчилар томонидан қурилиш-монтаж ишлари белгиланган режа графикка асосан олиб борилмоқда. Модернизация ишлари 2027 йилда якунига етказилади.
“Осиё тараққиёт банки” лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати