2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Лойиҳалар
Тошкент вилоятида 220 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғи қурилмоқда
  • 30.03.2026
  • 5

“Тошкент вилоятида Тошкент исссиқлик электр станцияси ва “Келес” подстанцияси оралиғида 220 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғини қуриш” лойиҳаси тўғрисида қисқача маълумот.

Лойиҳани амалга оширишга ҳуқуқий асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 11 сентябрдаги ПФ-139-сонли фармойиши. Шунингдек, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидаги электр тармоқлари тизимини модернизация қилиш, янги объектларни қуриш орқали аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида.

Лойиҳа қуввати: 30 км узунликдаги 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи.

Лойиҳа жойлашган ҳудуд:  Тошкент вилояти, Тошкент тумани.

Лойиҳанинг қиймати ва молиялаштириш манбалари: соҳа маблағлари ҳисобидан.

Лойиҳанинг амалга ошириш муддати: 2024-2026 йиллар давомида.

Лойиҳа бўйича амалга ошириладиган ишлар:  “Тошкент” ИЭСдан “Келес” подстанциясигача 30 км узунликдаги 220 кВ кучланишдаги тўртинчи электр узатиш тармоғини қуриш.

Амалга оширилган ишлар: “Махсусэлектртармоққурилиш” акциядорлик жамиятим томонидан 84 та пикетдан 83 пикетда фундамент ва 82 пикетда таянч ўрнатилди ва 22,59 км сим тортилди; Тошкент ҳалқа йўлидан ўтган қисмининг йўналишига ўзгартириш киритилди ва 23 та таянч ўрнатилди; “Тошкент” ИЭС даги 220 кВ ОТҚда ажратгичлар, элегаз ўчиргич ўрнатилди.

Капитал қурилиш бошқармаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati