
“Ургут” эркин иқтисодий зонасининг “Мерганча” ҳамда “Сариқтепа” мавзеларида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 220 кВ кучланишли ҳаво тармоғи ҳамда янги 220/110/10 кВли подстанция қуриш” лойиҳаси тўғрисида маълумот.
Лойиҳани амалга оширишга асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 11 сентябрдаги ПФ-139-сонли фармойиши.
Лойиҳа қуввати: Лойиҳа доирасида — 1.2 км узунликдаги 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи ва 2 та 125 МВА қувватга эга автотрансформаторли подстанция қуриш.
Лойиҳа жойлашган ҳудуд: Самарқанд вилояти, Ургут тумани.
Лойиҳанинг умумий қиймат: Соҳа маблағлари ҳисобидан.
Лойиҳанинг амалга ошириш муддати: 2021–2026 йиллар.
Амалга оширилган ишлар: Лойиҳа институти – “Ўзэнергоинжиниринг” АЖ томонидан лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, лойиҳа ҳужжатлари давлат экспертиза хулосаси олинди. АТ-1 ва АТ-2 автотрансформаторлари ўрнатилди.
Энергетика объектининг тезкор бошқарув биносига ғишт терилиб, плиталар ўрнатилди ва металлконструкция монтаж қилинди ҳамда том қисми тўлиқ ёпилди. Ички деворларни қумсувоқ қилиш ишлари якунланди. Эшик ва ромларни ўрнатиш ишлари ниҳоясига етказилган.
220 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмасида 4 жамланма элегаз ўчиргич, 12 та ток трансформатори, 16 дона ажратгич фундаменти учун бетон супа қўйилди. 4 жамланма кучланиш трансформаторининг 2 таси учун фундаментлар қуйилган. 192 дона кабел каналларидан 180 донаси ўрнатилган.
110 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмасида АТ-1 ва АТ-2 трансформаторининг 110 кВ қурилмаси сим тортилиб монтаж қилинди, қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда. Кабель каналлари учун траншея қазилиб, кабель лотокларининг металл қолиплари ўрнатилмоқда. 9 дона прожектор мачтаси ўрнатилди.
Шунингдек, 220 кВ кучланишли ҳаво тармоғи учун олиб келинган 4 дона таянч ўрнатилди ва кириш ҳаво тармоғи симлари тортилди.
Капитал қурилиш бошқармаси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати