2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
FM.104.0: Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги устувор вазифалар ижроси хусусида радиотингловчиларга ахборот берилди
  • 17.04.2026
  • 7

«Ёшлар» радиоканалининг  FM.104.0 тўлқинларида жонли эфирга узатилган дастурда Акциядорлик жамияти матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи У. П. Урунов “Энергетиклар сиҳатгоҳи” дам олиш масканида ўтказилган спорт мусобақаси ҳақида ахборот берди. 

Маълумки, жорий йилнинг 7 апрель санасида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида Давлатимиз раҳбари жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги  ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган қатор ташаббусларни илгари суриб, давлат ташкилот ва идораларига бир қатор вазифалар қўйилган эди.

Эслатиб ўтамиз, энергетика соҳаси ёш муҳандислари иштирокидаги тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида, мавжуд анъанага кўра, 2026 йил 11–12 апрель кунлари Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги  “Энергетиклар сиҳатгоҳи” дам олиш масканида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти “Бошқарув раиси кубоги-2026” спорт мусобақаси бўлиб ўтди. 

⚡️ Магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанцияларга хизмат кўрсатувчи «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти спорт мусобақаси тафсилотлари «Ёшлар» радиоканалининг  FM.104.0 тўлқинларида. 

Радиобошловчи — журналист Умида Ҳасанова.

► Батафсил маълумотлар расмий веб-сайт саҳифаларида ↘️  Эълон | Старт | Қуръа ташлаш ва саралаш | Очилиш маросими | 18 та жамоа | Финал | Якуний баҳс  | Мусобақа натижалари 

Youtube’да кўриш 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat