

Кенгашнинг очиқликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш ва давлат органи фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширган чора-тадбирлар (очиқлик, шаффофлик ва жамоатчилик олдида ҳисобдорликни таъминлаш, давлат дастурлари ҳамда бошқа ҳужжатлар бўйича берилган вазифаларнинг ижросига оид ҳисоботларни эшитиш, хорижий мамлакатлардаги аналогик органлар тажрибаси ўрганилиб, ички ҳужжатлар ва фаолиятни такомиллаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқиш) ҳақидаги ахборот расмий-веб сайт саҳифалари ҳамда унинг ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига тақдим этилмоқда.
Акциядорлик жамиятининг ҳисобот йиғилишлари, матбуот анжуманлари ва брифингларда Жамоатчилик кенгашининг иштироки, очиқлик ва шаффофлик сиёсатига оид маълумотлар Акциядорлик жамиятининг Мувофиқлик тизими (Комплайнс) хизмати томонидан баёнлаштирилиб, Ахборот хизмати томонидан расмий веб-сайт саҳифаларига юкланиб борилмоқда.
Ушбу фаолият Акциядорлик жамиятининг Жамоатчилик кенгаши Низоми билан тартибга солинган. Қуйидаги иловада (Низомда) батафсил маълумотлар тақдим этилган.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати