2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 26.05.2026
  • 38

БЎШ ИШ ЎРНИ:

▶️ Халқаро ҳамкорлик шўбаси етакчи мутахассиси лавозими.

❗️ТАЛАБЛАР:

✔️ Олий маълумотга эга бўлиши (халқаро муносабатлар, иқтисодиёт, молия, энергетика, ҳуқуқ ёки тегишли йўналишлар бўйича). Магистр даражасига эга номзодларга устунлик берилади.

✔️Хорижий компаниялар билан ишлаш тажрибасига эга бўлиши, шунингдек давлат органлари, йирик компаниялар ёки халқаро ташкилотларда иш тажрибаси афзал ҳисобланади. Инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари билан ишлаш, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, таҳлил қилиш ва мониторинг олиб бориш кўникмаларига эга бўлиши лозим.

✔️ Халқаро шартномалар, англашув меморандумлари (MoU), битим ва келишувлар лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда келишиш, расмий ёзишмалар, тақдимот ва ҳисоботлар тайёрлаш, халқаро музокаралар ва учрашувларда иштирок этиш тажрибасига эга бўлиши керак.

✔️ Инглиз тилини ёзма ва оғзаки равишда мукаммал, рус тилини ишчи даражада билиши талаб этилади. Хитой тилини билиши қўшимча устунлик беради.

✔️ MS Word, Excel ва PowerPoint дастурларида юқори даражада ишлай олиши, электрон ҳужжат айланиши тизимлари билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиши зарур. Маълумотлар базалари ва реестрлар билан ишлаш тажрибаси устунлик ҳисобланади.

✔️ Таҳлилий фикрлаш, тизимли ёндашув, масъулиятлилик, мустақил қарор қабул қилиш қобилияти, кучли коммуникация ва жамоада ишлаш кўникмаларига эга бўлиши, стрессга чидамли ва вақтни самарали бошқара олиши ҳамда халқаро протокол ва ишбилармонлик этикаси қоидаларини билиши лозим.

Бошқа эълонлар: «Бўш иш ўринлари» рукнида

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.
Онлайн резюме

Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар. 

Электрон почта:  kadr_nes@uzbekistonmet.uz

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati