
|
1. |
Бўш лавозим номи |
Ички аудит хизмати раҳбари |
|
2. |
Ҳисобдор |
Кузатув кенгашига |
|
3. |
Бевосита раҳбари |
Кузатув кенгаши раиси |
|
4. |
Назоратидаги бўлинма(хизмат)лар |
Ички аудит хизмати аудиторлари |
|
4. |
Вазифалари ва функционал мажбуриятлари |
Ички аудит натижалари бўйича Жамият Кузатув кенгашини ишончли ахборот билан таъминлаш ва Жамият фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш; ички аудит давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсияларни Жамият Бошқарувига тезкорлик билан киритиш, уларнинг бартараф этилиши устидан назоратни амалга ошириш; барча акциядорларнинг, шу жумладан миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш; Жамиятнинг бухгалтерия ҳисоби тизимининг ишончлилиги, тўлиқлиги, холислиги ва молиявий ҳисоботининг ишончлилигини баҳолаш. Жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан ҳар йили тасдиқланадиган режага мувофиқ тегишли текширувлар ўтказиш йўли билан ички аудитни (ҳар чоракда ва ҳисобот йили якунлари бўйича) ўтказиш: • тасдиқланган бизнес-режанинг бажарилиши; • корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиш; • бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг ҳолати; • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши; • молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонунчиликка риоя қилиш; • активлар ҳолати; жамият томонидан тузиладиган хўжалик шартномаларини уларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш; бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишда Жамиятга услубий ёрдам кўрсатиш, молия, солиқ, банк ва бошқа қонун ҳужжатлари масалалари бўйича маслаҳат бериш; Жамият Кузатув кенгаши ва Бошқарувига техник вазифаларни ишлаб чиқишда, ташқи аудиторлик ва баҳоловчи ташкилотларнинг таклифларини баҳолашда, шунингдек, аудиторлик текширувини ўтказиш учун ташқи аудиторлик ташкилотини танлашда тавсиялар тайёрлашда кўмаклашиш; Жамият Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини мониторинг қилиш; мўлжалланаётган йирик битим, Жамиятнинг аффилланган шахси билан тузилган битим ёки Жамиятнинг аффилланган шахси билан тузилган йирик битим бўйича тавсияларни ўрганиш ва бериш; Жамиятнинг ички назорат тизими ва Жамиятнинг компаниялар гуруҳи фаолияти мувофиқлиги ва самарадорлигини баҳолашни амалга ошириш; Жамиятда ва Жамиятнинг компаниялар гуруҳида хатарларни бошқариш тизимининг самарадорлигини баҳолаш; Жамиятда ва Жамиятнинг компаниялар гуруҳида қабул қилинган корпоратив бошқарув тамойилларининг жорий этилиши ва уларга риоя этилишини баҳолаш. |
НОМЗОДГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
|
1. |
Маълумоти |
Олий, МБА даражасига эга бўлиш мақсадга мувофиқ |
|
2. |
Мутахассислиги |
Иқтисодиёт/Молия/Бизнес |
|
3. |
Иш тажрибаси |
Ички аудит хизмати раҳбари: Молия, Давлат молиявий назоратида, Бухгалтерия ҳамда энергетика соҳаларида, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи билан боғлик бир ёки бир нечта бўлимларда ёки ички ва ташқи аудитор лавозимида камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши; Ички аудиторлар институти томонидан ишлаб чиқилган молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларини ва ички аудитнинг халқаро профессионал стандартларини билиши; Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини, шу жумладан аудиторлик фаолияти, бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш масалаларини билиши лозим. “Катта тўртлик” халқаро аудит-консалтинг компанияларида иш тажрибасига эга бўлган талабгорларга афзалликлар берилади. |
|
4. |
Махсус кўникмалар |
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлар бўйича тушунчага эга бўлиш; Таваккалчиликка асосланган ички аудит тамойилларига эга бўлиш; Хизмат сафарларига тайёр бўлиш; Комплаэнс-таваккалчиликни бошқариш назариясини билиш; |
|
5. |
Хоржий тилларни билиш бўйича |
Инглиз ва рус тиллари (камида С1 даражасида); |
|
6. |
Компьютер саводхонлиги |
Ишончли фойдаланувчи (1C, SAP (Ariba, S/4 HANA), MS office ва бошқалар); |
ҲАМКОРЛИК ШАРТЛАРИ
|
1. |
Бандлик шакли (штатлари бирлигида) |
Жамият жойлашган мазилдаги офисда, тўлиқ иш куни |
|
2. |
Синов муддати |
3 ой |
|
3. |
Хизмат сафарларига |
Акциядор ва кузатув кенгашининг талабига кўра амалга оширилади. |
ҚЎШИМЧА ТАЛАБЛАР
|
1. |
Сертификатларнинг мавжудлиги
|
Қуйидаги халқаро аудиторлик сертификатига эга бўлиш ёки Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар палатасининг амалдаги аудиторлик сертификатига эга бўлиши лозим:
|
|
Шахсий фазилатлари
|
➤ таҳлилий фикрлашнинг юқори даражаси; ✓ Натижага йўналганлик; ➤ Фикрлашнинг юқори тизимлилиги ва мослашувчанлиги, ишнинг изчиллиги; ✓ Юқори иш қобилияти ва натижага бўлган мотивация; ✓ Жамоа билан ишлаш қобилияти; ➤ Кўп вазифали режимда ишлаш; |
|
|
3. |
Соҳалар |
Молия, Давлат молиявий назорати, Бухгалтерия сохаларя Энергетика, Нефть ва газ; Енгил/оғир саноат; |
|
4. |
Қайси номзодлар кўриб чиқилмайди. |
Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиганм |
«O‘zbekiston MET» AJ Axborot xizmati