

Бугун, 2026 йил 9 сентябрь куни соат 15:00 дан 18:30 гача «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Инсон ресурслари билан ишлаш ва ривожлантириш бошқармаси (Комиссия) қуйидаги бўш иш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказди:
1️⃣ Электр энергияси оқимларини таҳлил қилиш ва ҳисоботини ютириш бошқармаси етакчи муҳандис энергоменеджери лавозими;
2️⃣ Осиё тараққиёт банки лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи молиячиси лавозими.
❗️Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Инсон ресурслари билан ишлаш ва ривожлантириш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади.
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати