2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНEРГEТИКА ВАЗИРЛИГИ: “Электр хавфсизлиги ойлиги” доирасида иш хавфни аниқлаш билан чекланмайди. Аниқланган ҳар бир камчилик бўйича уни бартараф этиш чоралари белгиланади
  • 11.10.2026
  • 32

ЭНEРГEТИКА ВАЗИРЛИГИ: “Электр хавфсизлиги ойлиги” доирасида иш хавфни аниқлаш билан чекланмайди. Аниқланган ҳар бир камчилик бўйича уни бартараф этиш чоралари белгиланади.

Мақсад — электр хавфсизлигини таъминлаш, хавфли ҳолатларни барвақт аниқлаш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш.

—

Аввал хабар берганимиздек. «Ўзбекистон МEТ» АЖда 2026 йил 1 октябрдан 31 октябрга қадар Республикамиз ҳудудида «Электр хавфсизлиги ойлиги» тадбирлари ўтказилмоқда.

Ойлик давомида электр энергиясидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, электр тармоқлари ва қурилмаларидан тўғри фойдаланиш ҳамда электр токи билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади.

Электр хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг!

Яқинларингиз, айниқса болалар хавфсизлигини таъминланг.

Электр тармоқлари
муҳофаза зонасида тақиқланган ишларни амалга оширманг.

Электр хавфсизлиги — ҳар биримизнинг умумий масъулиятимиз!

✍️ Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати