
БЎШ ИШ ЎРНИ:
▶️ Жаҳон банки лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи лойиҳа менеджери ( ERP йўналиши) лавозими.
❗️ ТАЛАБЛАР: Ахборот технологиялари, рақамлаштириш, иқтисодиёт, молия, энергетика, бизнес-бошқарув ёки тегишли йўналишларда олий маълумот (камида бакалавр даражаси).
Иш тажрибаси:
• ERP тизимларини жорий қилиш ва рақамлаштириш лойиҳаларида иш тажрибаси;
• Корхонада бизнес-жараёнларни таҳлил қилиш, оптималлаштириш ва автоматлаштириш бўйича тажриба;
• SAP ERP/SAP S/4HANA ёки бошқа ERP тизимлари билан ишлаш тажрибаси;
• Молия, бухгалтерия, харидлар, омбор, логистика, кадрлар ва активларни бошқариш каби бизнес-модуллар билан ишлаш тажрибаси;
• ERP тизимини ишлаб чиқиш, созлаш, интеграция қилиш, тестдан ўтказиш ва фойдаланишга жорий этиш жараёнларини мувофиқлаштириш тажрибаси;
• Буюртмачи, IT -команда, ERP интеграторлари, консультантлар ва фойдаланувчилар билан ишлаш тажрибаси;
• Халқаро молия институтлари иштирокидаги ёки йирик инвестиция лойиҳаларида иш тажрибаси устунлик беради.
Тил билими:
• Ўзбек тилида эркин мулоқот;
• Рус ва инглиз тилларини яхши билиш;
• Қўшимча тилларни билиш устунлик беради.
Тажриба: Соҳа бўйича камида 3 йиллик иш тажрибаси эга бўлиши.
⇒ Касбий кўникмалар:
• ERP тизимлари ва корхона ресурсларини бошқариш тамойиллари бўйича билим;
• ERP тизимини жорий қилиш лойиҳаларини режалаштириш ва бошқариш;
• Лойиҳанинг муддати, буджети, ресурслари ва рискларини бошқариш;
• Бизнес-жараёнларни таҳлил қилиш ва ERP тизимига мослаштириш;
• SAP ERP/SAP S/4HANA модуллари ва уларнинг ўзаро интеграцияси бўйича билим;
• ERP тизимини бошқа корпоратив ахборот тизимлари билан интеграция қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш;
• Пудратчи, интегратор ва консультантлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
• Техник топшириқ, функционал талаблар, спесификация, тест сценарийлари ва бошқа лойиҳа ҳужжатларини назорат қилиш;
• Маълумотларни миграция қилиш, тизимни тестдан ўтказиш ва фойдаланувчиларни ўқитиш жараёнларини ташкил этиш;
• ERP тизимини ишга тушириш ( Go-Live ) ва кейинги қўллаб-қувватлаш жараёнларини бошқариш;
• Ахборот хавфсизлиги, маълумотлар яхлитлиги ва фойдаланиш ҳуқуқларини бошқариш тамойилларини билиш.
⇒ Компьютер саводхонлиги:
• MS Office дастурларида ҳужжатлар, ҳисоб-китоблар ва ҳисоботлар тайёрлаш;
• MS Excel билан профессионал даражада ишлаш;
• SAP ERP / SAP S/4HANA тизимларида ишлаш тажрибаси
► Шахсий фазилатлар:
• Масъулиятлилик ва ҳалоллик;
• Ташкилотчилик ва жамоани бошқариш қобилияти;
• Тизимли ва аналитик фикрлаш;
• Самарали ишбилармонлик мулоқоти;
• Манфаатдор томонлар билан самарали ишлаш қобилияти;
• Мослашувчанлик ва бир нечта вазифани параллель бажариш;
• Муаммоларни тезкор таҳлил қилиш ва ечим топиш қобилияти;
• Стрессга чидамлилик ва мураккаб вазиятларда тезкор қарор қабул қилиш.
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6615.
Онлайн резюме
Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz
✅ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати