2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 14.11.2026
  • 9

БЎШ ИШ ЎРНИ:

▶️ Жаҳон банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи лойиҳа менеджери лавозими. (Диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплексини (SCADA) йўналиши бўйича).

❗️ ТАЛАБЛАР: Энергетика, электроэнергетика, рақамлаштириш ёки электр таъминоти йўналишида олий маълумот (камида бакалавр даражаси),
•электр энергетикаси тизими ва бошқа соҳаларни рақамлаштиришга қаратилган лойиҳалар (SCADA, телекоммуникация, оптик толали алоқа) бўйича иш тажрибаси;
• Электр тармоқлари, подстанциялар ва саноат корхоналарининг электр таъминоти тизимларида иш тажрибаси;
• Подстанцияларни қуриш ва модернизация қилиш, лойиҳалаш, ускуналар етказиб бериш ва қурилиш ( EPC ) лойиҳаларини техник жиҳатдан мувофиқлаштириш тажрибаси;
• Халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларда буюртмачи, хорижий маслаҳатчилар ва пудратчилар билан ишлаш тажрибаси;
• Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини назорат қилиш, ускуналарни синовдан ўтказиш ва фойдаланишга топшириш тажрибаси.

Тажриба: Соҳа бўйича камида 3 йиллик иш тажрибаси эга бўлиши.

Касбий кўникмалар:
• SCADA/EMS/DMS тизимлари ва диспетчерлик бошқаруви соҳасида билим.
• Энергетика объектларида SCADA тизимини жорий қилиш ва интеграциялашни бошқариш.
• Лойиҳаларни режалаштириш, муддат, буджет ва рискларни бошқариш.
• Пудратчи ва консультантлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш.
• Техник ҳужжатлар, спесификациялар ва шартнома талабларини назорат қилиш.
• SCADA тизимларида ахборот хавфсизлиги ва замонавий телекоммуникация технологиялари бўйича билим.

► Компьютер саводхонлиги:
• MS Office дастурларида ҳужжатлар, ҳисоб-китоблар ва ҳисоботлар тайёрлаш;
• AutoCAD дастурида техник чизмалар билан ишлаш;
• SAP ERP / SAP R/3 ҳамда «Энергомера» дастурий таъминоти билан ишлаш тажрибаси.
 
► Шахсий фазилатлар:
· Масъулиятлилик ва ҳалоллик;
· Ташкилотчилик ва жамоани бошқариш қобилияти;
· Касбий билимларни доимий ривожлантиришга интилиш;
· Самарали ишбилармонлик мулоқоти;
· Мослашувчанлик ва бир нечта вазифани параллель бажариш;
· Стрессга чидамлилик ва мураккаб вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш.
 
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.
♦ Онлайн резюме

Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.

Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz



✅ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати