2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
МАГИСТРАЛТАРМОҚҚУРИЛИШ: “Л-503” электр узатиш тармоғида авария-тиклаш ишлари олиб борилмоқда
  • 20.11.2026
  • 2

Тожикистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли «Л-503» электр узатиш тармоғида юзага келган авария оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Мазкур жараёнга “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг «Магистралтармоққурилиш» филиали мутахассислари ҳам жалб этилган.

Айни пайтда филиал ишчи-ходимлари томонидан мураккаб рельефли ҳудудда махсус техникалар, жумладан, автокранлар ёрдамида металл таянч конструкцияларини кўтариш, жойлаштириш ҳамда монтаж ишларига тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Авария оқибатларини имкон қадар қисқа муддатларда бартараф этиш, электр узатиш тармоғи фаолиятини қайта тиклаш мақсадида барча зарур ташкилий ва техник чоралар кўрилмоқда.

⇒Мавзуга тааллуқли хабарлар хронологияси:
1️⃣ 2️⃣ 3️⃣ 4️⃣ 5️⃣ 6️⃣ 7️⃣

Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

«Магистралтармоққурилиш» — расмий канал