2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
Диққат, эълон! Магистрал электр тармоқлари филиалларида ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат бўлиб ўтади!
  • 23.05.2025
  • 20

▶️  Электр энергиясини узатиш бўйича “Хоразм магистрал электр тармоқлари" филиали директори ўринбосари лавозими.

2025 йил 26 май куни соат 15:00 да “Хоразм МЭТ" филиали биносида юқоридаги бўш иш ўринига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат бўлиб ўтади!

☎️ +998-67-226-55-29.

❇️ МАНЗИЛ: Урганч шаҳри, Хонқа кўчаси 36/1- уй.

Ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Кадрлар бўлими томонидан баёнлаштирилади.

Магистраль электр тармоқлари филиалларида ўтадиган суҳбат жараёнида видеоконференс-алоқа орқали Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси (Акциядорлик жамияти раҳбариятидан вакиллар) иштирок этади.

⇒ Эълон берилган эди: Телеграм саҳифаларида  \  uzbekistonmet.uz

❗️ТАЛАБЛАР:

♦️ Олий маълумотли (электр энергетика соҳасида);

♦  Энергетика тизимидаги қонун ва қонуности ҳужжатларни билиши;

♦️ Энергия оқимларини таҳлил қилиш ҳамда электр тармоқлари ва подстанциядаги ҳисоб-китоблар балансини шакллантиришни билиши;

♦  Ўлчов мажмуасидаги электр ускуналарни ишлаш принципи ва уларга қўйиладиган талабларни билиши;

♦️ “Назарий электротехник”, “Электр энергияни ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш” ҳамда “Электр тизимлари ва тармоқлари” фан дастурлари бўйича назарий ҳамда амалий билимларга эга бўлиши;

♦  Microsoft Excel электрон дастурида жадваллар билан ишлаш ва унинг функцияларидан фойдаланишни мукаммал эгаллаган бўлиши;

♦️ АСКУЭ, АИИСКУ тизимини ишлаши бўйича тушунчага эга бўлиши;

♦  Энергетика соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни яхши билиши лозим.

Техник воситалар: Excel, Word, PowerPoint дастурларини мукаммал даражада билиши зарур.

Чет тиллари: Давлат (ўзбек) тили ва рус тилини билиши зарур.

Меҳнат тажрибаси: Соҳа бўйича камида 5 йиллик иш тажрибаси, шундан камида 2–3 йили раҳбарлик ёки юқори малакали мутахассис сифатида ишлаган бўлиши лозим.

Мазкур лавозимга номзодлардан ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги вақти 2025 йил 23 май соат 15:00 гача.

Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида

Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.

‖  FacebookИнстаграмYouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati